Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг барча ҳудудларида юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.
Ҳашар тарзидаги ушбу тадбирларни Муборак Рамазон ойи ҳамда Наврўзи олам арафасида ўтказилишида чуқур рамзий маъно бор. Зеро, байрамлар, яхши кунлар арафасида ҳовлилар, уй-жойларни тартибга келтириш, маҳаллалар, кўча-куйларни обод этиш, атроф-муҳит озодалиги ва саранжомлигини таъминлаш халқимизга хос бўлган ибратли анъаналардан.
[gallery-16395]
Янги Наманган туманида мавжуд барча маҳалла ва меҳнат жамоаларида ҳам ободонлаштириш ишлари фаолликда олиб борилмоқда. Кўчаю хиёбонлар, кўп қаватли уйлар, муқаддас қадамжолар атрофи тартибга келтирилмоқда. Деҳқон ва буюм бозорлари ҳудудлари тозаланиб, санитар ҳолатларни яхшилашга жиддий эътибор қаратилаётир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА