Хотин-қизлар “Заковат”да беллашди
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида “Заковат” мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.
Турли жабҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларга мотивация улашиш, улар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш, билимли, фаол, ташаббускор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.

Муросасиз курашларга ва ҳис-ҳаяжонга бой ўтган мусобақа якунида барча совринли ўринларни Тошкент шаҳри жамоалари эгаллади.

Жумладан, 1-ўрин “Ekspromt” жамоасига, 2-ўрин “Rak-taka-tum-tak” жамоасига ва 3-ўрин “Insight” жамоасига насиб қилди.
Ғолиб жамоалар тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА