Хотин-қизлар спортда беллашди
Зарафшон шаҳрида Оила ва хотин-қизлар ҳамда Ички ишлар бўлимлари ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақаси ўтказилди.
Тадбир Хотин-қизлар ўртасида спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт – соғлом халқ, соғлом авлоднинг таянч устуни” шиори остида ташкил этилди. Спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Унда турли ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган хотин-қизлардан иборат 18 та жамоа ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, 2-ўринни шаҳар Спорт мактаби ҳамда 3-ўринни “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири