Хоразмлик ёш регбичи қизлар тақдирланди
«Регби-7» бўйича U-18 аёллар жамоалари ўртасида Тошкент шаҳрида ўтказилган республика турнирида Хоразм вилояти регбичи қизлари финал учрашувида Наманган вилояти терма жамоасини 17:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб чемпионликни қўлга киритган эди.
Хоразм вилояти терма жамоасининг тўрт нафар регбичиси Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзосига айланди. Бу дегани, келгусида хоразмлик регбичи қизлар халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Айни дамда Хоразмга қайтган ёш регбичи қизларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Саидов эришган ғалабалари билан самимий табриклаб, уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.



Аҳмаджон Шокиров, ЎзА