Хоразмлик гандболчи қизлар Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Термиз шаҳрида "Ю-20" ёш тоифасидаги ўғил болалар ва қизлар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди.
Унда иштирок этган Хоразм вилояти қизлар жамоаси ҳал қилувчи финал учрашувида Жиззах вилояти вакилаларини 22:19 ҳисобида мағлуб этди.

Барча учрашувларда ғалаба қозонган жамоа мусобақани 100 фоизлик натижа билан якунлаб, Ўзбекистон кубоги эгасига айланди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири