Хоразмда волейболчи қизлар баҳслашди
Урганч шаҳрида волейбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида U-19 ёш тоифаси бўйича Хоразм вилояти чемпионати бўлиб ўтди.
Вилоятнинг барча туманларидаги спорт маҳорати мактабларидан волейбол жамоалари иштирок этган баҳслар ҳар жиҳатдан муросасиз кечди.

Истеъдодли спортчиларни аниқлашга қаратилган баҳслар сарҳисобига кўра, 1-ўринни Урганч Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси эгаллаган бўлса, 2 ва 3-ўринлар Қўшкўпир ва Гурлан туманлари волейболчи қизлар жамоаларига насиб этди.

Биринчилик баҳслари якунида ғолиб ва совриндор жамоалар, ўз иқтидорини намойиш этган спортчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Т. Рўзиев, ЎзА