Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 й.т. фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 млн 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, унга ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўм ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.