Хоразмда “Жасорат мактаблари”га қабул имтиҳонлари бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятида 2026/2027 ўқув йили учун “Жасорат мактаблари”нинг 5-синфига қабул бўйича саралаш тест синовлари ўтказилмоқда.
Жорий ўқув йилида вилоятда фаолият юритаётган 13 та “Жасорат мактаби” учун 338 та қабул квотаси ажратилган. Мазкур ўринлар учун 1 минг 869 нафар талабгор ҳужжат топширган.
[gallery-30194]
Тест синовлари давомида номзодларнинг билим ва қобилияти белгиланган тартиб асосида баҳоланиб, энг юқори натижа қайд этган талабгорлар қабулнинг кейинги босқичида иштирок этади.
Тест жараёнлари очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА