“Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивали (+видео)
Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Арда Хива” туризм мажмуасида II халқаро “Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивали бўлиб ўтади.
Иккинчи маротаба ўтказилаётган фестиваль хорижлик ва маҳаллий меҳмонларга Хоразм миллий таомлари, жумладан, ўтмишда хонларнинг сарой ошхонасида тайёрланган ноёб таомлари ҳақида маълумот олиш, уларнинг тайёрланиш жараёнларини кузатиш ва татиб кўриш имконини беради.

Фестиваль иштирокчилари икки кун давомида Хоразмнинг асрлар оша сайқалланиб келган миллий таомлари, қадимий рецептлар, моҳир ошпазлар маҳорати ва унутилмас гастрономик маҳоратидан унутилмас таассуротлар олиши мумкин.
Маданий дастурлар билан бойитилган ошпазлар мусобақасида эса ҳар бир иштирокчининг маҳорати малакали мутахассислар томонидан баҳолаб борилди.

Энг муҳими, фестиваль ғолибларини 120 миллион сўмлик умумий соврин жамғармаси кутиб турибди.
Ғолибларга 1-ўрин учун 60 миллион сўм, 2-ўрин учун 40 миллион сўм, 3-ўрин учун 20 миллион сўм пул ва бошқа мукофотлар берилади.
“Хоразм хонлари миллий таомлари” гастрономик фестивали Хоразм ошхонасининг ўзига хос анъаналарини халқаро майдонда намойиш этиш, гастрономик туризм ривожи учун янги имкониятлар яратади.
Миллий таомлар танлови, қадимий Хива муҳити, маҳорат ва халқаро гастрономик баҳс – барчаси бир фестивалда жам бўлади.
<iframe width="1060" height="596" src="https://www.youtube.com/embed/Kd_yGGi4-zE" title="Xorazm xonlari dasturxoniga marhamat!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(видео),
ЎзА мухбирлари