Хоразм дзюдочилари кубок соҳиби
Пойтахтимиздаги Марказий ҳарбий спорт клуби мажмуасида дзюдо бўйича Мудофаа вазири кубоги баҳслари якунланди.
Муросасиз беллашувлар натижасига кўра, Хоразм вилояти терма жамоаси қизлар ва ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда 4 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Тошкент вилояти жамоаси 3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медали билан иккинчи, кучли учликка эса 2 тадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлган бухоролик дзюдочилар сазовор бўлди.
Мазкур мусобақада Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилояти вакиллари биттадан олтин медалга, Андижон ва Навоий вилояти ҳамда пойтахт вакиллари биттадан бронза медалига эга чиқишди.
Т. Рўзиев, ЎзА