Холбеков Бахтиёр Баймановичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Катта ёшли инсонларда пародонтоз касаллигини даволашда фунционал овқатларнинг самарадорлигини такомиллаштириш» мавзусида
Холбеков Бахтиёр Баймановичнинг 14.00.07 – Гигиена, 14.00.21 – Стоматология ихтисосликлари бўйича «Катта ёшли инсонларда пародонтоз касаллигини даволашда фунционал овқатларнинг самарадорлигини такомиллаштириш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 13 июнь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент ш., Фаробий кўчаси 2-уй.
Тел.: (+99878) 150-78-14; Факс: (+99878) 150-78-14