Ҳоким ёрдамчилари малака оширмоқда
Жиззах вилоятида маҳаллаларда жорий этилган ҳоким ёрдамчилари учун 5 кунлик ўқув семинари ўтказилмоқда.
Ўқув семинари махсус ўқув дастури асосида ўказилмоқда. Унда жойларда ҳоким ёрдамчиларининг “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этиши учун зарур бўлган мавзулар қамраб олинган.
Жиззах вилоятидаги 299 та маҳалла фуқаролари йиғинида ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари учун Жиззах политехника институти ва Жиззах давлат педагогика унивеситетида малакали тренерлар томонидан назарий билимлар берилиб, амалий машғулотлар ҳам ўтилмоқда.
“Ҳоким ёрдамчиси” энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва карьера модели” мавзусида ўтказилган ўқув машғулотида иштирокчиларга ҳоким ёрдамчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш механизмлари, кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби, халқаро тажриба, самарадорлик ва натижадорликка эришишнинг устувор жиҳатлари ва мавзу юзасидан кейс таҳлиллар асосида жорий этиладиган тизим бўйича батафсил тушунтириш берилди.
[gallery-4797]
Ўқув машғулотлари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва “маҳаллабай” ишлаш марказлари ходимлари иш фаолиятини ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган 2 қисмдан иборат ўқув-услубий қўлланма асосида ташкил этилмоқда.
Ҳоким ёрдамчилари учун ташкил этилган мазкур малака ошириш курслари жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.
А.Қаюмов,
Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА