Хитойга 10 турдаги қуритилган сабзавот экспорти учун фитосанитар рухсат олинди
Ўзбекистон делегациясининг Хитойга амалга оширган ташрифи доирасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Хитой Бош божхона бошқармаси билан учрашув ўтказилди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистондан Хитойга 10 турдаги қуритилган сабзавотлар экспорти учун фитосанитар рухсат олинишига эришилди, дейилади Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумотида.
Саримсоқ пиёз, лавлаги, сабзи, помидор, редиска, қовоқ, бақлажон, қовоқча (кабачки) ва кўкатлар шулар жумласидан саналади.
Юқорида кўрсатилган маҳсулотларни экспорт қилиш учун корхоналар Хитой реестрига киритилган бўлиши, маҳсулотлар карантин аҳамиятига эга зарарли организмлардан холи бўлиши керак. Шунингдек, фитосанитария сертификати ҳам зарур.
А.РУСТАМОВ, ЎзА