Хитойда “COVID-19” ҳолатлари яна кўпаймоқда(ми)?
“China Daily” нашрининг Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига таяниб хабар беришича, жорий йил июнь ойида ХХРда “COVID-19” нинг 79 мингта тасдиқланган ҳолати қайд этилган, жумладан, 130 та оғир ҳолат ва битта ўлим кузатилди.
Марказ маълумотларига кўра, бу кўрсаткич май ойидаги тахминан 21 861 та ва апрелдаги 23 477 та ҳолатдан кўп бўлиб, вазият ёмонлашганини англатади. Таъкидланишича, барча ҳолатлар “Омикрон” варианти билан боғлиқ ва янги штаммларнинг пайдо бўлиш белгилари йўқ.
С.Раҳимов, ЎзА