Хитойда 385 миллион йиллик амбер топилди
Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида палеонтологлар Ўрта Девон даврига мансуб, 385 миллион йил аввал пайдо бўлган юзлаб митти заррача амбер (янтарь) парчаларини топди.
Топилма аввалги рекордга нисбатан 65 миллион, илк динозаврлардан 150 миллион йил олдинги даврга бориб тақалади.
Узунлиги тахминан бир миллиметр келадиган амбер парчалари Хитой ва Қозоғистон чегараси яқинидаги қояларда топилган. Баъзи намуналарда кузатилган ҳаво пуфакчалари ва қўшимчаларнинг келиб чиқиши ҳали аниқланмаган.
Таҳлиллар кўрсатдики, қадимги қатрон таркиби жиҳатидан замонавий игна баргли дарахтлар қатронига жуда ўхшаш. Дастлабки дарахтлар илгари ўйланганидан анча олдин ҳимоя қатрони ишлаб чиқаришни ўзлаштиргани ушбу ўсимлик кейинчалик Ер бўйлаб тарқалишида муҳим аҳамият касб этган бўлиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА