Хитой Раиси Мисрга борди
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисий таклифига биноан давлат ташрифи билан Қоҳирага борди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар берган.
Олий мартабали меҳмонни тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг сўзлаган нутқида ХХР етакчиси икки мамлакат ўртасидаги муносабат ривожланаётган давлатлар учун мустаҳкам сиёсий ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг яққол намунаси эканини таъкидлади.
Дипломатик муносабат йўлга қўйилганининг 70 йиллиги кунларига тўғри келган тадбирлар давомида томонлар ҳар томонлама стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий-сармоявий алоқани янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Шунингдек, музокараларда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муҳим муаммолар юзасидан фикр алмашилиши кутиляпти.
Ф.Яхшибоева, ЎзА