Хитой элчиси билан учрашув
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашди.
Жўқорғи Кенгес Раиси дастлаб давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида қабул қилинган фармон ҳамда қарорларнинг моҳияти, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Хитой, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм йўналишларида ҳамкорлик ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Оролбўйига хитойлик инвесторларни жалб этган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида элчи Юй Цзюнь самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири