Ҳисоботлар эшитилиб, янги вазифалар белгиланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда партия вилоят Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган вазифалар, депутатлик гуруҳлари фаолияти, молиявий-хўжалик ишлари ҳамда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
[gallery-29830]
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида аҳоли билан мулоқотларни кучайтириш, депутатлик назоратини самарали ташкил этиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўналишларида қатор ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, партиянинг ҳудудлардаги бошланғич ташкилотлари фаолияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, тарғибот тадбирлари самарадорлиги ва депутатлик корпуси фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Пленумда келгуси давр учун партия фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотларни кенгайтириш, депутатлик назоратини кучайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА