Ҳиндистонда нефть нархи арзонлашиши кутилмоқда
Жорий йилнинг май ойида Ҳиндистонда транспорт ёқилғисига талабнинг пасайиши кутилмоқда, бу коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича қабул қилинган чекловлар билан боғлиқ.
«Ҳозир ёқилғига бўлган талаб коронавирус пандемияси бошланган пайтга нисбатан қарийб 7 фоиз камайганини кўришимиз мумкин», – дейди Bharat Petroleum Corp нефтьни қайта ишлаш корхонасининг маркетинг бўлими бошлиғи А.К. Сингх.
Ҳиндистонда икки ҳафта мобайнида ҳар куни 300 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Мамлакат коронавируснинг иккинчи тўлқини билан курашмоқда.
Бироқ, глобал миқёсда эмлаш кампаниясининг ёйилиши айниқса, учинчи чоракда бошланадиган саёҳатлар мавсумида нефтга бўлган талабнинг ошиши кутилмоқда.