Хатирчи далаларида баҳор манзаралари
Баҳор фаслида Навоий вилоятининг Хатирчи тумани далалари ўзига хос гўзалликка бурканади. Қир-адирлар ва кенг майдонлар яшил либосга кириб, улар бағрида очилган қизғалдоқлар атроф-муҳитга ўзига хос кўрк бағишлайди. Шунингдек, чучмомаларнинг оппоқ гуллари табиат манзарасини янада бойитади.
Тонгги салқин ҳаво ва енгил шабада гуллар ифорини атрофга таратиб, табиатнинг мусаффо муҳитини яратади. Қушлар сайраши ва шамолнинг япроқлар орасидаги майин шовқини инсонга ором бахш этади.
Хатирчи далаларидаги баҳор манзаралари нафақат кўзни қувонтиради, балки инсон қалбида ҳам илиқ ҳиссиётлар уйғотади. Бу табиатнинг уйғониши ва ҳаётнинг узлуксиз давом этаётганидан далолат беради.
[gallery-29171]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА