Ҳашаротга ўхшаш қанотли робот яратилди
Бристоль университети мутахассислари ҳашаротга ўхшайдиган қанотли робот кашф этишди.
Мазкур тадқиқот тафсилоти “Science Robotics” журналида эълон қилинди.
Митти машинанинг роботлаштирилган қанотлари электр майдони воситасида ҳаракатланади.
Олимлар аридан аниқ нусха кўчиришга муваффақ бўлган. Мутахассислар қанотларнинг миллион мартагача қоқилганини синовдан ўтказиб, механизмнинг барқарор ҳаракатига ишонч ҳосил қилган.
Мазкур механизм митти учар робот яратилишига асос бўлади. Фақат бунинг учун электр манбасини механизмнинг бевосита ичига ўрнатиш талаб қилинади.
Ўтган йил декабрь ойи охирида Массачусест технология институти олимлари митти робот учун сунъий мускул ишлаб чиққани маълум қилинганди.