Ҳарбий ёрдам бериш давом этади...
Россия-Украина
АҚШ Президентининг миллий масалалар бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ва Қуролли кучлар штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Марк Милли Украина Президенти маъмуриятининг раҳбари Андрей Ермак ва Қуролли кучлар бош қўмондони, генерал Валерий Залужний ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, унда Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Америка ҳарбий идораси тарқатган матбуот хабарида айтилади.
Ҳужжатда Салливан ва Милли “Қўшма Штатлар томонидан Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги қўллаб-қувватланишини” таъкидлашди, дейилади.
Америкалик ҳарбийлар Украинага ваъда берилган Ҳаво мудофаасига қарши "Patriot” тизимини етказиб бериш муддати тўғрисида айтолмайдилар, деди Сотиб олиш, логистика ва технология бўйича армия вазири Дуглас Буш ҳафталик “Defense News” нашрига суҳбатда.
“Яқин пайтда Украина бу тизимлардан фойдалана бошлайди, украиналик мутахассисларни ўқитишни бошлаймиз”, деди вазир.
АҚШ махсус хизматлари Россия раҳбарияти Украина зиддиятини атайин чўзишмоқда, деб ҳисоблайди. “Вақти бемаҳал вазиятга бироз тин бериб, уни узайтиришга эришмоқчи. Вақт ва можаро чўзилиши россияликлар фойдасига”, деди АҚШ махсус хизматлар мувофиқлаштирувчиси Эврил Хейнз.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ЕИ маблағлари ҳисобидан Украинага қурол-аслаҳа сотиб олиш учун 1 миллиард евро ажратиш таклифини киритди. Бу таклифни у Стокгольмдаги ЕИ мудофаа вазирлари йиғилишида айтган.
Ғарб мамлакатлари Украинага ҳарбий ёрдам беришдаги бирдамлик учун “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим -2” газ қувурлари қўпорувига алоқадор украиналик тадбиркорнинг исмини ошкор этмайди. Бу ҳақда Британиянинг “The Daily Telegraph” ўз манбаларига асосоланиб ёзиб чиқди.
Нашрга кўра, тадбиркорнинг исм-шарифи таҳририятда бор.
7 март куни “The New York Times”америкалик манбаларга таяниб, АҚШ ҳокимияти билан келишмасдан газ қувурларини “украинапараст гуруҳ” портлатган, деган ғояни илгари суриб чиққан.
Чехия ҳукумати Украинага ҳарбий полиция экспертларини жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Улар мамлакатда ҳарбий жиноятларнинг тергови ишида қатнашади, деб хабар берди “CTK” агентлиги.
“Ҳарбий полициячилар Гаагадаги халқаро жиноят суди билан келишилган ҳолда Украина ва Нидерландияга борадилар. Уларнинг мандатини мамлакат парламенти 2024 йил охирига тасдиқлаб бериши керак”, дейилади хабарда.
Польша Киевга “МиГ-29” қирувчи ўчоғини етказиб беришга тайёр, деб баёнот берди Президент Анджей Дуда “CNN” телеканалига берган интервьюсида.
“Келажакда Украина “F-16”лардан ҳам фойдаланади, деб қўшимча қилди у.
Польша мудофаа вазири Мариуш Блашакнинг маълумот беришича, ҳафта охиригача Украинага ваъда қилинган 10 тадан иккита “Leopard 2” танкини етказиб беради.
Германия ҳам украиналик мутахассисларнинг ўқиши тугаши билан “Leopard 2” танкларини юборишни бошлайди, деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг баёнотига кўра, Вашингтоннинг кўрсатмасига биноан Киев унинг мамлакатини Украина инқирозига жалб қилмоқчи.
“Улар бу мақсадларига ҳеч қачон етишолмайди”, президентдан иқтибос келтирди “БелТА” агентлиги.
Украина атрофидаги зиддият минтақавий характерга эга, аммо унинг оқибатлари бутун дунёда, хусусан, озиқ-овқат етказиб берилмаслигидан азият чекаётган камбағал давлатларда сезилмоқда. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто баёнот берган.
Аброр ХОН,
ЎзА