Ҳарбий соҳа ёш олимлари тақдирланди (+видео)
2025 йилнинг 10 январь куни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигида Ёшлар академияси томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ҳарбий соҳадаги ёш олимларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари форуми” ташкил этилди. Ушбу тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларидан иборат 250 нафарга яқин ёш олимлар иштирок этди.
Бугунги тадбирда Ёшлар академияси аъзолари бўлган ҳарбий билим юрти курсантлари ва ёш тадқиқотчилари томонидан Қуролли Кучларимизни ривожлантиришга қаратилган жами 20 дан ортиқ илмий ишланмалар ва инновацион лойиҳалар кўргазмаси ва энг сара лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари томонидан 6 та инновацион лойиҳалар тадбир иштирокчиларига тақдимот қилинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qWLFwWpH8wg" title="Harbiy soha yosh olimlari taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Аброр СОДИҚОВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ (видео), ЎзА