Ҳарбий ислоҳотлар янги босқичда (+видео)
Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида ҳарбий ислоҳотлар мутлақо янги босқичга кўтарилди. Сўнгги йилларда, хусусан 2026 йилга келиб, армияни рақамлаштириш, проактив мудофаа тизимини яратиш ва маҳаллий ҳарбий саноатни ривожлантириш йўналишида туб бурилишлар амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган муҳим тарихий қарорлар муддатли ҳарбий хизмат нуфузи ва жозибадорлигини янада ошириб, Миллий армиямизни ёшлар учун чинакам “Ҳаёт мактабига” айлантиради.
Таъкидлаш жоизки, мудофаа тизимига муносиб ҳарбий ватанпарварларни тарбиялаб келаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси 100 йилдан зиёд шонли тарихга эга.
Кейинги йилларда ҳарбий таълим тизимини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш борасида жиддий қадамлар ташланди. Олий ҳарбий таълим муассасаларида янгича ёндашув ва ўқув услублари жорий этилди.
Энг асосийси, Янги Ўзбекистонимиз тараққиёти учун юқори билимли, малакали ва интеллектуал салоҳиятли, ватанпарвар кадрлар захираси шаклланади.
Муҳайё Турдалиева, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА