Ҳамюртимиз Сочидаги турнирда қатнашади
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида самбо бўйича халқаро “Иттифоқ мамлакатлари кубоги” мусобақаси ўтказилади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати.
Сочидаги “Сириус Арена”да ўтадиган мазкур нуфузли мусобақа низомига биноан унда ҳар бир мамлакатдан бир нафардан самбочи таклиф этилган.
Баҳслар оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Сочи беллашувларида Ўзбекистон шарафини оғир вазнли полвонимиз Ҳусниддин Ҳусанов ҳимоя қилади.
Ушбу мусобақада иштирок этадиган Ҳ.Ҳусанов ва унга ҳамроҳлик қиладиган Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов 4 декабрь куни Сочига жўнаб кетади.
Т. Рўзиев, ЎзА