“Ҳамшира –2024”: баҳслар муросасиз ўтди
Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида “Ҳамшира-2024” кўрик- танлови бўлиб ўтди.
Кўрик -танловда тиббиёт марказининг 5 нафар ҳамшираси ҳамшира ташрифи (таништирув), тиббий соҳага доир амалий билимлар кўриги, ижтимоий – сиёсий билимларга доир баҳс, тиббий билимларга оид тезкор савол-жавоблар, одам анатомияси ва физиологияси шартлари асосида мусобақалашди.


Баҳслар қизғин ва юқори савияда бўлиб ўтди. Танловга бир- биридан иқтидорли ҳамширалар чуқур тайёргарлик кўргани ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.
Фахрли 3-ўрин марказнинг отоларингология бўлими ҳамшираси Шаҳноза Олимовага насиб этди. 2-ўринни эса кардиохирургия бўлими ҳамшираси Дилшода Муродова эгаллади.


Танловда 1-ўринга юз-жағ хирургия бўлими ҳамшираси Дилноза Рашидова муносиб деб топилди.
Танлов қатнашчиларига Марказ томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири