Халқаро турнирда оғир атлетикачимиз совриндор бўлди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида уч карра Олимпия ўйинлари ғолиби ва рекордчиси Кахи Кахиашвили соврини учун ўтган "Кахи кубоги-2024" очиқ турнирида ёш оғир атлетикачимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Халқаро турнирнинг -81 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Ҳикматилло Ҳайдаров даст кўтаришда 147 кг, силтаб кўтаришда 176 кг ва иккикурашда 323 кг натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Нуфузли мусобақанинг 89 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган яна бир спортчимиз Батирбек Парахатов даст кўтаришда 144 кг, силтаб кўтаришда 170 ва иккикураш кўрсаткичига кўра, 314 кг натижа қайд этиб, 7-ўриндан жой олди.
Т.Рўзиев, ЎзА