Халқаро кинофестивалда ғолибликни қўлга киритган ёш ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзининг ёрқин истеъдоди, юксак профессионал маҳорати ва изланувчанлиги, самарали ижодий фаолияти билан мамлакатимизда кино санъатини ривожлантириш ва жаҳон миқёсида тарғиб этиш, халқимизнинг бадиий-эстетик ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган инклюзив фильмлар халқаро фестивалида “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми билан муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин – Гран-прини қўлга киритгани, миллий қадриятларимизни акс эттирадиган бадиий образларни яратиш, ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги хизматлари учун қуйидагилар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлансин:
Қодиров Суҳроб Толмасович – эркин ижодкор, сценарист, кинорежиссёр;
Усмонов Дилшодбек Холмурод ўғли – С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиали талабаси, кинорежиссёр.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев