Халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Миграция агентлигининг Навоий ҳудудий филиали раҳбари Исмат Болтаев ҳамда вилоят касбий таълим бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Қаландаров Россия Федерациясидаги “КАМАЗ” ОАЖ делегацияси билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида фуқароларни “КАМАЗ” ОАЖ таркибидаги корхоналарга хавфсиз, тартибли ва ташкилий равишда ишга юбориш бўйича ҳамкорлик механизмлари кўриб чиқилиб, касбий таълим тизимида техникумлар билан ҳамкорликда дуал таълимни йўлга қўйиш, ёшларни назарий билим ва амалий кўникмалар асосида тайёрлаш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Хатирчи туманида халқаро автомобилсозлик мактабини ташкил этиш орқали замонавий талаблар асосида касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда Россия Федерациясида қабул қилинадиган гувоҳнома бериш, “КАМАЗ” ОАЖ эҳтиёжларига мос малакали мутахассислар тайёрлаш йўналишлари белгилаб олинди.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири