Халмуратов Куаныш Полатовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусида
Халмуратов Куаныш Полатовичнинг 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари) ихтисослиги бўйича “Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги (иқтисодиёт фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли илмий кенгашнинг 2021 йил 23 июль куни соат 11:00 даги онлайн (масофавий) мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 230100, Нукус, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй, ҚҚДУ, ҚҚДУ ҳузуридаги ПЎМОҚТ минтақавий маркази мажлислар хонаси
Тел/факс: Тел: (998 61) 223-07-40, 223-59-42.
e-mail: a.atabek@karsu.uz