Ҳабиб фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топган?
Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов фаолияти давомида қанча маблаққа эга бўлгани ҳисоблаб чиқилди.
Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов фаолияти давомида қанча маблаққа эга бўлгани ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда "Eurosport" хабар берган.
Ҳабиб MMAдаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. У 2018 йилда фаолиятининг чўққисига чиққан ва гонорари сезиларли даражада ошган.
2018 йил 1 июнидан 2019 йил 31 майига қадар Ҳабиб 11,5 миллион доллар ишлаб топган. 2019 йил 1 июнидан 2020 йил 31 майига қадар ҳам спортчи 11,5 миллион долларга эга бўлган. Ҳабибнинг MMAдаги бутун фаолияти давомида ишлаб топган пули эса 30 миллион долларга яқин.
Спортчи энг катта гонорарларини қайси жанглари орқали қўлга киритган?
Ҳабиб Конор Макгрегор билан жангдан 2 миллион доллар, Дастин Поре билан жангдан 4 миллион доллар, Жастин Гетжи билан жангдан эса 3 миллион 90 минг доллар қўлга киритган.
Маълумот ўрнида, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги жангидан сўнг ўз фаолияти якунланганини маълум қилганди.