Ғузор тумани жамоаси – ғолиб
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳридаги “Геолог” соғломлаштириш спорт мажмуасида “Кўпкураш” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман (шаҳар)лардан келган ёшлар жамоалари ўзаро 5 та асосий шарт бўйича беллашди.
Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Якуний натижаларга кўра, Ғузор тумани жамоаси биринчи, Кўкдала тумани спортчилари иккинчи ҳамда ва миришкорлик ёшлар учинчи ўринга сазовор бўлди.
Финал жараёнини вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигида секторлар раҳбарлари кузатиб борди.
[gallery-15303]
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА