Гуллар саодати ёки саодат гуллари
Нафақат намоён бўлмоқда, балки меҳр-оқибат, маънавият каби қадриятларимиз янада сайқал топмоқдаки, бу энди ҳар бири алоҳида-алоҳида мақола, китобларга арзигулик мавзулардир.
Дунё халқлари ҳаёт маромини бузаётган коронавирус пандемияси, айниқса, иқтисодий механизмларга муқаррар салбий таъсири кузатилаётган, моддият билан маънавият оғир синовлардан ўтаётган бугунги кунда Президентимиз томонидан олиб борилаётган кучли иқтисодий ва ижтимоий сиёсат, халқимизнинг қийинчиликларда тобланган иродаси туфайли ҳар икки жиҳатдан ҳам собитлигимиз намоён бўлмоқда.
Нафақат намоён бўлмоқда, балки меҳр-оқибат, маънавият каби қадриятларимиз янада сайқал топмоқдаки, бу энди ҳар бири алоҳида-алоҳида мақола, китобларга арзигулик мавзулардир.
Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин талабларига мувофиқ, жамоат транспорти, бозорлар, санъат ва маданият муассасалари, умумий овқатланиш ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Бошланишида, шаҳар кўчалари ҳувиллаб, қандайдир нохуш манзара касб этган ўша кунларда эътиборимизни бир нарса тортди: айни кўклам – чор-атрофни яшнатиш палласида юртимизга ёпирилган бало гулсевар юртдошлармизнинг эзгу анъанасига унчалар путур етказа олмабди. Хизматчилик юзасидан шаҳар ва туманлар кўчалари бўйлаб кезиб юриб, эрта тонгда йўл бўйларига, хонадонлар, идора ва ташкилотлар олдидаги бўш майдончаларга анвойи гуллар кўчати ўтқазилаётган манзаралар, йўллар бўйидаги тадбиркор гулчиларнинг гиламдек товланаётган расталарини кўриб, руҳиятингиздаги тушкунлик бироз бўлсада чекинади. Ҳа, эзгулик, гўзаллик рамзи бўлган гуллар ҳар қандай шароитда, ҳатто қирғинбарот уруш йилларида ҳам гул энг яхши совға сифатида эъзозланган ва гулчи-боғбонлар ҳеч қачон бу касби-корини тўхтатиб қўймаган.
Саодат Усмонова бу борада ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқ гулчи-тадбиркорлардан. Таъбир жоиз бўлса, Саодат опанинг ҳаёти гуллараро бошланиб, гулзорлар ичра кечаяпти. Бир вақтлар Саодат опа туғилиб ўсган Наманган шаҳрининг Самарқанд кўчасида коммунал хўжалик бўлимининг иссиқхонаси бўлар ва бу ерда турли-туман гуллар етиштирилар эди. Онаси Мавлудахон Давлатова шу корхонанинг энг фидойи ва таниқли гулчи мутахассисларидан эди. У пайтларда ҳомиладор аёлларга туғиш ва боласини парваришлаш учун узоғи билан бир йилгача таътил берилар эди.

Шароитини топганлар гўдагининг чилласи чиқар-чиқмас ишга қайтар эди. Олти ўғил-қизнинг онаси Мавлудахон ая ҳам вақти келганда атак-чечак кичкинтойларини етаклаб бўлсада, ишхонасидан узоқлашмасди. Шу боисми, айниқса, тўнғичи Саодатнинг ақли, дунёқараши, тафаккури гуллар билан ҳамсуҳбатликда камол топди. Гулхона, гуллар болалик дунёсининг ажралмас бўлагига айланди.
Шаҳардаги 5-ўрта мактабни тамомлаган қиз маданий-оқартув техникумида кутубхоначиликка ўқиди. Сўнг вилоят кутубхонасида (ҳозирги Нодирабегим номли ахборот-кутубхона маркази) оз эмас, йигирма йил меҳнат қилди. Аммо оналик ва меҳнат таътиллари, дам олиш кунларида гулхонадан қадамини узмадики, гулчиликдаги билими кутубхоначиликдан зиёда бўлса бўлди, кам бўлмади. Шунинг учунми корхона раҳбаридан тортиб, барча ишчи-ходимларгача уни яхши билишар ва яхши кўришарди.
Бу орада онаси пенсия ёшига етиб, дам олишга кузатиладиган бўлди. Энг яхши гулчисидан айрилишни истамаган бошлиқ муқобил чора топди: Мавлуда опанинг қизи Саодатни онасининг ўрнига ишга таклиф этди. Шу бўлдию Саодат гуллар оламига астойдил кириб кетганига ҳам йигирма бир йил бўлибди. Ўтган йиллар мобайнида Наманганда онасининг йўлини тутган Саодатхон опа ва унинг икки укаси, фарзандлари тимсолида гулчилар сулоласи вужудга келди. Улар тадбиркорликнинг энг нозик ва ёқимли, аммо машаққатли соҳаси – гулчиликда довруғ таратди.
Наманганда 1960 йилдан буён ўтказилаётган «Гуллар байрами» дунё эътиборини ўзига қаратди, Президентимиз назарига тушди. 2017 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятида гулчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат вилоятда гулчиликни тараққий эттириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш, замонавий ландшафт ва дизайн асосида гулзорлар яратиш, бу соҳада илғор мамлакатлар билан тажриба алмашиш, гулчилик сир-асрорларини ўрганиш мақсадини қўйди. Энг муҳими, бу борада аҳоли даромадларини ошириш кўзда тутилди.
Ушбу қарор сабаб вилоят ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги гулчиликни ривожлантириш маркази, унинг туманлардаги филиаллари, шаҳарда ўнта, туманларда бештадан доимий фаолият олиб борадиган гул сотиш шохобчалари ташкил этилди. Гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига, маҳаллий ва хорижий гул навларини етиштириш, плантация ва иссиқхоналар қуриш учун ер майдонлари ажратилди. Наманган муҳандислик-технология институтида 2018-2019 ўқув йилидан манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш таълим йўналиши бўйича мутахассислик кафедраси ташкил этилди.

Янги қурилишлар боис Машраб боғидаги қирқ сотихли гулхонасидан айрилиб, бир оз тушкунликда юрган Саодатхонга вилоят ҳокимлиги шаҳарнинг Лола даҳаси ҳудудидан гулчиликка ихтисослашган иссиқхона қуриш учун икки гектар ер ажратиб берди. Ва натижада Саодатхон Усмонова таъсисчилигида «Водий кўкаламзор савдо сервис» масъулияти чекланган жамиятига асос солинди. Банкдан кредит олмасдан, тадбиркор оиланинг ўз сармояси, имкониятлари ишга солиниб, иссиқхона қурилди. Жуда кўп қийинчиликлар бошдан кечирилди. Бу, албатта, ўз ўзидан бўлгани йўқ, кўндаланг муаммоларни ҳал этишга тўғри келди.
Гулчиликда хорижий тажриба, илғор технологиялар воситасида ноёб навларни кўпайтириш, Наманган гулларига халқаро туризм эътиборини тортишни мақсад қилиб олган Саодат Усмонова тажриба ўрганиш мақсадида Голландия, Жанубий Корея давлатларида бўлди, хорижий компаниялар билан йигирма хилдан зиёд ноёб гул уруғларини сотиб олиш бўйича шартномалар имзолади.
Мазкур иссиқхонада етиштирилган петуня, катарантус, бегония, салвия, лобелла, геран сингари гуллар вилоят шаҳар ва туманларидаги гулхона ва хиёбонларни яшнатишдан ташқари, пойтахтимиз ва бошқа вилоятларни ободонлаштиришга хизмат қила бошлади. Табиийки, маҳсулотнинг харидорлиги сердаромадлиликни етаклаб келди. Биргина ўтган йилнинг ўзида корхона 1 миллиард сўмга яқин даромад қилди.
Саодат Усмонова ҳалол меҳнати туфайли эл-юртга танилди, обрў-эътибор топди. 2018 йилда Президентимиз фармонига биноан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Гулдан гуллар ясалаётган, яъни ландшафт дизайни асосида гулзорлар яратилаётган шу даврда гулчиликка рассомликни ҳам қўшиб ўзлаштираётган уч ўғли – Фарҳод, Отабек ва Камолиддинларнинг камолидан пинҳона ғурурланиб қўяр экан, Саодат Усмонова касбининг муносиб давомчилари вояга етаётганидан фахрланади.