Гулистонда "Нафосат" кўрик-танлови
Гулистон шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази”да “Нафосат” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Маҳаллий дизайнерлар ўртасида ўтказиладиган “Нафосат” кўрик-танловнинг мақсади хотин-қизларнинг кийиниш услубини янада такомиллаштириш, улар ўртасида миллий ва замонавийлик уйғунлигидаги, маданиятимиз ҳамда менталитетимизга хос либосларни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Танловда миллий ва замонавий қадриятлар уйғунлигида либослар лойиҳалари ва тўпламларини яратаётган дизайнер хотин-қизлар қатнашди. Иштирокчилар туманлар бўйича вилоятнинг урф-одатлари, кийиниш маданиятини тарғиб этган ҳолда ўз кўргазмаларини намойиш этди.


Туман босқичига тавсия қилинган 120 нафар тикувчи дизайнерларнинг тайёрлаган эскиз ва комбинациялари туман комиссияси томонидан ўрганилиб, вилоят босқичига 46 нафари тавсия қилинди.
Вилоят ҳакамлар ҳайъати томонидан 46 нафар аёл дизайнернинг маҳорати кўриб чиқилиб, шундан 7 нафари танловнинг ғолиблигини қўлга киритди.
1-ўринни Сайхунобод туманидан Гулҳаё Шокирова,
2 -ўринни Оқолтин туманидан Дилноза Сариева, Сардоба туманидан Нафиса Қораева,
3-ўринни Гулистон шаҳридан Комила Саидова, Янгиер шаҳридан Муҳаббат Турдиалиева, Боёвут туманидан Гулноза Ҳотамовалар эгаллади.


Танлов натижасига кўра, ҳайъат аъзолари қарорига мувофиқ, Гулистон туманидан Дилрабо Эминжанова танловда олий ўринга сазовор бўлди.
Танловнинг барча иштирокчилари диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.



Ш.Суяров, ЎзА мухбири