Грузия ҳукумати истеъфо берди
Грузияда қонун бўйича янги парламент фаолиятини бошлагандан кейин ҳукумат ўз-ўзидан истеъфога чиқади. Вазирлар маҳкамаси янги ҳукумат тасдиқлангунга қадар муайян вазифани бажарувчи мақомини эгаллаб туради.
Бугун Тбилисида янги сайланган парламентнинг биринчи мажлиси бўлди. Йиғилишда фақат “Грузия орзуси” партиясидан сайланган депутатлар иштирок этган, чунки 31 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасида парламент таркибига кирган мухолифатчилар депутатлик мандатидан воз кечишди. Улар сайловни қалбакилаштирилган, деб ҳисобламоқда.
ЎзА