Ғолиблик “Султон Жалолиддин”га насиб этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўқувчи-ёшлар ўртасида “Ёш чегарачилар” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақа қизғин ва муросасиз тарзда кечди.
Якуний натижаларда кўра, Ҳазорасп туманининг “Султон Жалолиддин” жамоаси биринчи, Шовот туманидан ташриф буюрган “Келажак бунёдкорлари” жамоаси иккинчи, Боғот туманининг “Чегарачи” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-17246]
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА