Глобал миграциянинг жаҳон иқтисодиётига таъсири (+видео)
Инсонларнинг бир ҳудуддан бошқасига кўчиб ўтиши турли омиллар – иқтисодий имкониятлар, таълим, хавфсизлик, сиёсий вазият ёки экологик шароитлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Замонавий дунёда миграция нафақат алоҳида шахслар тақдирига, балки бутун жамиятлар, иқтисодиёт ва маданий муносабатларга ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
- Бугунги кунда дунё харитасида мигрантлар оқими асосан қайси йўналишлар бўйлаб ҳаракатланяпти?
- Мигрант оқими кенгайиши қабул қилувчи давлат учун иқтисодий фойда келтирадими ёки ортиқча юк бўладими?
- Дунёдаги урушлар ва сиёсий кескинлик инсонларнинг кўчиш жараёнига қанчалик таъсир ўтказяпти?
- Келажакда экология ва иқлим ёмонлашиши оқибатида юзага келадиган миграция қанчалик хавфли бўлиши мумкин?
- Яқин йилларда дунёда миграция билан боғлиқ вазият қандай ўзгаради?
ЎзА мухбири шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Эндрю Грей билан суҳбат уюштирди.
Мутахассис фикрича, мигрантлар қабул қилувчи мамлакат иқтисодиётига сезиларли фойда келтиради, айрим соҳаларда эса муайян босим кузатилиши мумкин. Шу билан бирга, демографик ўзгаришлар ва ишчи кучига эҳтиёж ортиб бораётгани сабабли келажакда миграция жараёнлари янада фаоллашиши кутилмоқда.
Кўрсатувни ЎзАнинг “You Tube” каналида томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/D2eFPjzwTlc" title="Global migrasiyaning jahon iqtisodiyotiga ta’siri" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Фардона Яхшибоева, Улуғбек Тўхтаев (видеомуҳандис), ЎзА