Гимнастрада ғолиблари аниқланди
Гулистон шаҳрида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг гимнастрада тури бўйича вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада туман ва шаҳар босқичларида иштирок этиб, биринчиликни қўлга киритган жамоалар спорт ҳаракатлари ва миллий мусиқа уйғунлиги шартлари бўйича беллашди.


Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, 3-ўринни Сардоба тумани, 2-ўринни Янгиер шаҳар жамоаси қўлга киритган бўлса, Ширин шаҳар жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.




Ғулом Примов, ЎзА мухбири