Гимнастрада ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гимнастрада бўйича мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада барча шаҳар ва туманлардан 150 нафар спортчи ўз маҳоратини намойиш этди.
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўн нафар қиздан таркиб топган жамоалар чиқишларини баҳолашда артистизм, техник ижро, оригиналлик ва уйғунлик мезонларига алоҳида эътибор қаратилди.
[gallery-19476]
Якуний натижаларига кўра, Олтинсой тумани қизлари биринчи ўринни
қўлга киритди. Қумқўрғон ва Сариосиё тумани
жамоаларига иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА