Гимастикачиларимизнинг Жаҳон челленж кубогидаги муваффақиятлари
Жаҳон челленж кубогида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари кўпкураш дастурида иккита бронза медалга сазовор бўлди.
Руминиянинг Клуж-Напока шаҳри мезбонлик қилаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон челленж кубогида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақанинг кўпкураш дастурида яккалик баҳсларида Тахмина Икромова бронза медалини қўлга киритди.
Гуруҳ машқларида эса Мумтозабону Ишоқзода, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева, Тамила Зиганшина ва Юлия Валеватаядан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, ўзбекистонлик гимнастикачилар алоҳида йўналишлар бўйича финал баҳсларига ҳам йўлланма олди.

Тахмина Икромова ҳалқа, тўп, буловалар ва тасма машқлари бўйича, Лола Жўраева эса ҳалқа ҳамда тўп машқлари бўйича медаллар учун кураш олиб боради.
Гуруҳ машқларида эса Ўзбекистон терма жамоаси 5 та тўп ҳамда 3 та ҳалқа ва 2 жуфт булова дастурларида финал баҳсларида иштирок этади.
Ўзбекистонлик гимнастикачилар мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсларида мамлакат ҳисобига яна медаллар қўшиш учун курашни давом эттиради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА