Германияда парламент сайлови куни маълум
Германияда навбатдаги парламент сайлови 2025 йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда DPA агентлиги ҳукумат қарорига асосланиб хабар берди.
Қайд этилишича, амалдаги Канцлер Олаф Шольц ушбу сайловда қайта сайланиш ниятида эканини таъкидлаган.
– Канцлер сифатида яна номзодимни қўяман, – деди сиёсатчи ёзги анъанавий матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни бўлиб ўтган Европа парламенти сайловида Германия социал-демократик партияси учинчи ўринни эгаллади.