Германия рақамли суверенитетни сақлаб қолиш учун АҚШ технологиясини рад этади
Германия ички разведка хизмати (BfV) расман Американинг “Palantir” корпорацияси хизматидан воз кечиб, Франциянинг “ChapsVision” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “ArgonOS” платформасини қўллаб-қувватлади.
“ArgonOS” - очиқ кодли разведка ва хавфсиз идоравий маълумот базасини ўз ичига олган ҳадсиз тўпламни қайта ишлашга мўлжалланган сунъий интеллект асосида ишлайдиган таҳлилий тизим ҳисобланади.
ОАВ хабарига кўра, стратегик ва сиёсий хусусиятга эга бу ҳаракат Берлиннинг миллий хавфсизлик соҳасида Америка технологиясига қарамлигини камайтириш ниятини англатади. ГФРда Палантир маҳсулотлари атрофида анча вақтдан бери давом этаётган мунозара компаниянинг АҚШ разведка агентликлари билан яқин ҳамкорлиги туфайли махфий маълумотлар устидан назоратни йўқотиш хавфи пайдо бўлгани билан боғлиқ.
Германия кибер хавфсизлик мутахассислари хорижий корпорацияларнинг миллий маълумотлар базасига кириш имконият қабул қилиб бўлмайдган ҳолат эканини таъкидлаган. Яъни, рақамли суверенитет асосий омилга айланиши зарур. Америка дастурий таъминоти рад этилиши Фридрих Мерц ҳукумати томонидан Ташқи разведка хизмати (BND) ваколатини сезиларли даражада кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш билан бир вақтга тўғри келди.
С.Раҳимов, ЎзА