Ғазо билан боғлиқ воқеалар (+видео)
Дунёнинг кўплаб давлатлари Ғазода кечаётган урушга нисбатан норозилик билдирмоқда. Канадада яшовчи фаоллар секторни қўллаб-қувватлаш учун Оттава, Торонто ва Монреаль шаҳарларида автомобиллар билан митинг уюштирди. Улар ўз қарашларини шу тариқа намоён этиб, оммани тезроқ урушга барҳам беришга чақирган.
Ослода Фаластин тарафдорлари йиғилиши чоғида фаоллар Исроилни ёқловчи шахс томонидан ҳужумга учраган. Жангари бир аёлнинг юзига мушт тушириб, яна бир неча намойишчи билан муштлашишга уринган.
Фаластинлик янги туғилган эгизаклар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳам олишга улгурмай, вафот этди. Ғазо шимолида яшаган Абу Ал-Қумсон, гарчи уруш кетаётган бўлса-да, эгизак фарзанд кўрганидан боши кўкка етгудек хурсанд эди. Эрталаб у янги туғилган болаларига гувоҳнома олиш учун уйидан чиқиб кетади. Афсуски, ҳужжат билан қайтиб келганда гўдаклар Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/K3km3ydlmRM" title="Gʻazo bilan bogʻliq voqealar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мисрлик машҳур ҳажвий актёр ва шифокор Юсуф Босим кўп йилдан буён АҚШда яшайди. Сўнгги пайтда Фаластинни фаол қўллаб-қувватлаётган бу йигит телевидение орқали турли кўрсатувларда чиқиб, Исроилнинг ҳарбий ҳаракатидан норозилик акс этган фикрларини очиқ гапириб келган.
Куни кеча қўштирноқ ичидаги “сўз эркинлиги” туфайли чиқишлари ёқмаётган, обуначиси 11 миллиондан ошган Юсуфнинг “Х” ижтимоий тармоғидаги аккаунти чеклаб қўйилди.
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер янги қонун лойиҳасини тайёрлади. Ушбу ҳужжатга кўра, ижтимоий тармоқда Фаластинни қўллаб-қувватловчи пост, маъқулловчи изоҳ қолдирганлар, ҳатто “лайк” белгиси қўйганлар жиноий ёки маъмурий жазо чораси сифатида мамлакатдан чиқариб юборилади.
К.Бекжонов, ЎзА