Футзалчиларимиз йирик ҳисобда зафар қучди
Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуасида футзал бўйича аёллар Осиё чемпионати саралаш босқичининг "C" гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи учрашувини ўтказди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт термасига қарши баҳслашди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Феруза Турдибоева, Зумраджон Назарова биттадан гол урган бўлса, Мафтуна Шойимова хетрикка эришди. Шу тариқа терма жамоамиз йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг очколарини 4 тага етказиб олди.
Энди Ўзбекистон аёллар термаси 17 январь куни Австралия билан рақобатлашади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.
[gallery-21285]
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА