Футзал бўйича 6-тур ўйинлари ниҳоясига етди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да футзал бўйича 6-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Олий лига жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган мазкур беллашувлар 2023/2024 мавсуми доирасида бўлиб ўтмоқда.
Бугунги беллашувлар “БМБ” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди. Баҳс давомида яққол устунлик жиззахликлар томонда бўлди. Буни ҳисобда ҳам билса бўлади: “БМБ”-“Насаф” 8-1.
Кун давомида яна учта учрашувда қуйидаги натижалар қайд этилди: “Металлург” - “Оил Стар” 1-11, “Жиззах Кентекс” - “Пахтакор” 0-5, “Локомотив”- ОКМК 1-1.
[gallery-15490]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА