Футболда VAR тизими бўйича семинар ўтказилди
Ўзбекистон футбол ассоциациясида миллионлар ўйини мутахассислари, клубларнинг вакиллари, ҳакамлар ва бевосита унинг транслациясига алоқадор оммавий ахборот васиталари ходимлари учун VAR тизимидан фойдаланиш бўйича икки кунлик семинар машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Семинарда “Hawk-Eye” компанияси дастурловчи менежери Артём Кулажский VAR тизимида ишлаш, унинг афзалликлари, қўллаш тартиби хусусида ҳамда хорижий давлатларда ушбу тизимдан фойдаланиш тамойиллари ҳақида гапириб берди.

Икки кунлик семинарнинг биринчи қисмида назарий машғулотлар ўтказилган бўлса, бугун 28 октябрь кунги семинар амалий машғулотлар тарзда ўтказилди.
Т. Рўзиев, ЎзА