Футболчиларимиз бронза медали учун курашади
Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг футбол бўйича эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳслари якунланди.
Осака шаҳридаги "Nagai" стадионида бўлиб ўтган ярим финал баҳсларининг дастлабкисида Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Унда кореялик футболчилар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси финал йўлланмаси учун Япония термасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида Япония 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди 3 октябрь куни «Toyota» стадионида Осиё ўйинлари чемпионлиги учун Япония ва Жанубий Корея термалари рақобатлашади. Ўзбекистон ва Хитой эса бронза медали учун майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА