Футбол: Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси “CAFA U20 Women’s Championship 2026”да зафар қучди
Тожикистонда футбол бўйича “CAFA U20 Women’s Championship 2026” мусобақаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Турнирнинг сўнгги турида Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Тожикистон U20 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа Виктория Сирота бошчилигидаги U20 аёллар терма жамоамиз турнирнинг 3 та учрашувида 7 очко жамғариб, “CAFA U20 Women’s Championship 2026” турнири ғолибига айланди.
Турнир ўйинлари давомида ҳамюртларимиз Эрон U20 жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Қирғизистон U20 жамоасини 1:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Т.Рўзиев,
ЎзА