Футбол. Ўзбекистон – Бангладеш – 2:0
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кеча Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳсларига старт берилди.
Қитъа биринчилиги йўлланмаси учун гуруҳ босқичидаги дастлабки учрашувини Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси майдонни 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан тарк этди.
[gallery-31183]
Учрашув давомида вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этиб, рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди. Голларга Қувонишбек Сайдалиев ва Қувончбек Абраев муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичини ғалаба билан бошлади. Энди ёшларимиз гуруҳда яна икки учрашув ўтказади.
Жамоамиз 3 сентябрь куни Ҳиндистон, 6 сентябрь куни эса Сурия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Саралаш баҳсларидаги ушбу учрашувлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кейинги босқичга йўлланма учун имкониятларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА