Футбол. Миллий термамиз навбатдаги йиғинда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ноябрь ойидаги ФИФА кунлари учун кенгайтирилган таркибни эълон қилганидан хабарингиз бор. Ўтган куни бошланган навбатдаги йиғинга Сречко Катанец футболчиларнинг якуний рўйхатини маълум қилди.
Кенгайтирилган таркибда Рустам Ашурматов ҳам бор эди. Бироқ ҳамюртимизнинг Жанубий Кореяда виза билан боғлиқ муаммолар сабаб мазкур йиғинда қатнашолмаслиги маълум бўлди. Бош мураббий унинг ўрнига «Пахтакор» клуби аъзоси Марлен Чобановни жалб этди. Бугун бошланган йиғиннинг дастлабки машғулоти «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтди.
Йиғинга жалб этилган футболчилар:
Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов («Пахтакор»)
Валижон Раҳимов (АГМК)
Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)
Ҳимоячилар:
Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»)
Иброҳимҳалил Йўлдошев («Нижний Новгород», Россия)
Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)
Давронбек Ҳошимов («Навбаҳор»)
Исломжон Қобилов («Локомотив»)
Марлен Чобанов («Пахтакор»)
Достонбек Турсунов («Чунсин Лифан», Хитой)
Абдулла Абдуллаев («Бунёдкор»)
Ярим ҳимоячилар:
Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»)
Икром Алибоев («Тежон», Жанубий Корея)
Отабек Шукуров («Ал Шаржа», БАА)
Аброр Исмоилов («Пахтакор»)
Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»)
Азиз Ғаниев («Шабаб Ал Аҳли», БАА)
Жалолиддин Машарипов («Ал Насср», Саудия Арабистони)
Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»)
Ҳужумчилар:
Жасур Яхшибоев («Шерифф», Молдова)
Ислом Кенжабоев («Қизилқум»)
Элдор Шомуродов («Рома», Италия)
Игор Сергеев («Тобол», Қозоғистон).
Ойбек Юнусов, ЎзА